Сотка денег в интернете
Добро пожаловать
Вход / Создать Плейлист

Коронавирус сабаб Ўзбекистон тиббиёт тизими қуладими? - BBC News O'zbekiston Coronavirus

Популярное

Спасибо! Поделитесь с друзьями!

URL

Вам не понравилось видео. Спасибо за то что поделились своим мнением!

Sorry, only registred users can create playlists.
URL


Добавлено by Admin В Коронавирус / новости
312 Просмотры

Описание

#bbcuzbek BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сешанба куни хабар қилишича, коронавирусга чалинган 34 ёшли яна бир ҳомиладор аёл вафот этди. Расмий статистикага кўра, бу бир ҳафта ичида коронавирус нобуд қилган иккинчи ҳомиладор аёл бўляпти.

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшаган аёлнинг 27 ҳафталик ҳомиласи бўлган ва унга «икки томонлама пневмония, камқонлик, нафас етишмовчилиги» ташхиси қўйилган эди.

Вазирлик икки кун аввал 32 ёшли ва 30 ҳафталик ҳомиласи бор аёлнинг коронавирус юқтириши ортидан вафот этгани ҳақида хабар тарқатганди.

Расмий маълумотга кўра, 28 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 21 506 (+297) нафарни ташкил этмоқда.

«Янги касалланиш ҳолатларининг 125 нафари Тошкент шаҳрида (улардан 72 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар, 53 нафари эса Қозоғистондан “Ғишткўприк” чегара пости орқали келган ва Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган ҳамда намуна олинган фуқаролар орсида), 68 нафари Тошкент вилоятида, 32 нафари Бухоро вилоятида, 21 нафари Сирдарё вилоятида, 18 нафари Наманган вилоятида, 11 нафари Навоий вилоятида, 10 нафари Фарғона вилоятида, 9 нафари Андижон вилоятида ҳамда 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Унга кўра, ҳозирда Ўзбекистонда 9 710 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 215 нафари оғир, 81 нафари эса ўта оғир аҳволда.


#bbcuzbek Ўзбекистон, (Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston) Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг - https://www.youtube.com/user/bbcuzbek
Вебсаҳифамиз - bbcuzbek.com
Facebook: https://www.facebook.com/bbcnewsuzbek
OK.RU: https://ok.ru/bbcuzbek
Instagram: https://www.instagram.com/bbcuzbek/
Telegram: https://t.me/bbcuzbek
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda

Написать комментарий

Комментарии

Комментариев нет. Будьте первым кто оставит комментарий.
RSS